Равшан Эрматов Осиё Кубогидан ўрин олган Сурия – Фаластин учрашувини бошқаради

  • ЎФА
  • 05-01-2019
  • 1339
Бугун 5 январь куни БААда Осиё Кубоги старт олиши ҳақида хабарингиз бор. Бугун очилиш учрашувида БАА терма жамоаси Баҳрайн билан куч синашади. Ушбу учрашувни иорданиялик Адҳам Муҳаммад бошқариб боради.

6 январь куни Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Сурия – Фаластин учрашувини эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрда беришади. Дарвоза ортида эса Ильгиз Танташев ва Валентин Коваленко ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Сергей Гришченко (Қирғизстон).
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan