Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогида қатнашиш учун БААга етиб келди

  • ЎФА
  • 02-01-2019
  • 1974
 Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг 333-рейси билан учган Боинг-787 ҳаво кемасида 3 соату 15 дақиқа парвоздан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб келди.

Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири Алишер Султонов ушбу рейсда футбол бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларимизга Осиё Кубогида омад тилади. 

Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун жуда қулай об-ҳаво. Терма жамоамиз делегациясини ОФК вакиллари кутиб олишди. Футболчиларимиз Дубай шаҳридаги "Roda Al Bustan" меҳмонхонасига жойлашишди. 

Бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да терма жамоамиз аъзолари БААдаги дастлабки машғулотларни ўтказишади.  







  
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan