Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини стадиондан кўриш ниятида бўлган мухлислар диққатига!

  • ЎФА
  • 11-11-2019
  • 891
14 ва 19 ноябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши майдонга тушади.
 
Олдин хабар берганимиздек, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади. 

Футбол мухлисларидан чипта ҳарид қилишда эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Чипталарни фақатгина iticket.uz расмий кассалари ва интернет орқали ҳарид қилинг ва қалбаки чипталардан эхтиёт бўлинг! Барча маълумотлар iticket.uz сайтида.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan