Фахрийлар ўртасидаги Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги якунланди

  • Терма жамоалар
  • 09-11-2019
  • 677

Юртимизда футбол оммавийлигини янада ошириш, аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 8-9 ноябр кунлари пойтахтимизда фахрийлар ўртасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Навбат бўйича XXV марта ташкил этилган ушбу мусобақанинг ҳал қилувчи финал босқичига Навоий, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри жамоалари етиб келишди.

Финал ўйинида Навоий ва Тошкент ўзаро тўқнаш келди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда пойтахтликлар 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.

Тантанали тақдирлаш маросими “Чиғатой” базасида бўлиб ўтди. Тошкент жамоасига кубокни ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси – Наримон Жалолов топширди. 








Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan