Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга йўл олди

  • Терма жамоалар
  • 16-10-2019
  • 774

Жорий йилнинг 23-25 октябрь кунлари Эронда футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган ва терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари рақиблик қилади.

Саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун мазкур йиғин якунланди ва футзалчиларимиз қўшни Қирғизистонга йўл олишди. У ерда саралаш баҳслари олдидан якуний ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 ва 19 октябрь кунлари Бишкекда Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Сўнгра Эронга йўл олади. 

 

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларида қатнашадиган таркиби: 

Исм-фамилия

Туғилган йили

Амплуа

Жамоаси

1

Рустам Умаров

1984

Дарвозабон

АГМК

2

Равшан Элибоев

1987

Дарвозабон

Пахтакор

3

Илҳом Хамроев

1997

Футзалчи

АГМК

4

Ихтиёр Ропиев

1993

Футзалчи

АГМК

5

Хусниддин Нишонов

1998

Футзалчи

АГМК

6

Акбар Усмонов

1997

Футзалчи

АГМК

7

Машраб Одилов

1994

Футзалчи

АГМК

8

Даврон Чориев

1993

Футзалчи

Пахтакор

9

Дилмурод Шавкатов

1994

Футзалчи

Пахтакор

10

Дилшод Раҳматов

1989

Футзалчи

АГМК

11

Хушнур Эркинов

1998

Футзалчи

Сўғдиёна

12

Шаҳзод Садиев

2000

Футзалчи

Динамо

13

Дилмурод Жумаев

1997

Футзалчи

Сўғдиёна

14

Суннатулло Жўраев

1994

Футзалчи

Насаф

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan