Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси юртимизга қайтиб келди

  • Терма жамоалар
  • 16-07-2019
  • 490

Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Вакилларимиз гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, чорак финалга йўл олди. Чорак финалда ҳамюртларимизга Бельгия терма жамоаси рақиблик қилди. Бироқ муросасиз руҳда кечган беллашувда омад рақибларга кулиб боқди ва якунда вакилларимиз 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Бугун тунда терма жамоамиз юртимизга қайтиб келди. Уларни ЎФА вакиллари ҳамда футбол ишқибозлари кутиб олди.

Ишонамизки, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси келаси Жаҳон кубокларида сиз-у бизни албатта яна катта ғалабалар билан хушнуд этади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan