Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тожикистоннинг “Ҳўжанд” клуби билан ўйнади

  • Терма жамоалар
  • 15-07-2019
  • 402

Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур йиғин доирасидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Бу гал терма жамоамизга қўшни Тожикистоннинг “Ҳўжанд” клуби рақиблик қилди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда Отабек Ғуломхўжаев йиғинда қатнашаётган бир қатор футболчиларнинг ҳаракатларини кўздан кечириб олиш имконига эга бўлди. Бекободда бўлиб ўтган ўйин “Ҳўжанд” клубининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

 

Ўзбекистон ё.т.ж. – “Ҳўжанд” (Тожикистон) 1:3

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов. 

Голлар: Хусаин Норчаев, Хуршид Убайдуллаев (автогол) – Жаҳонгир Эргашев, Юрий Захаркив.

Ўзбекистон ё.т.ж: Амал Шавкетов, Саидазамат Мирсаидов, Алибек Давронов, Хуршид Убайдуллаев, Хусаин Норчаев, Иброҳим Ибрагимов, Миржалол Мирзаев, Бехзод Шамсиев, Суннатилла Ҳамиджонов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Тоҳир Рафаелов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Мўминмирзо Қодиров, Достон Турсунов, Жавоҳир Жўраев, Диёр Холматов, Алишер Одилов, Ислом Абдуллахонов, Абдулазиз Абдусаломов, Асилбек Обидов, Бобур Сабиров, Улуғбек Акназаров, Асилбек Қаюмов, Элдор Бегимов. 

 

Йиғин доирасидаги охирги учрашув эса 17 июль санасида ТТЙМИ стадионида “Локомотив” билан ташкил этилади. Мазкур ўқув-машғулот йиғини 18 июль санасига қадар давом этади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan