ЎФА раҳбарияти ОФКнинг ривожлантириш офицери Йогеш Десайини қабул қилди

  • ОФК
  • 08-07-2019
  • 392

Осиё футбол конфедерациясининг Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари бўйича ривожлантириш офицери Йогеш Десайи Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф буюрди.

Қитъамиз футбол конфедерацияси ўзига аъзо мамлакатлар ассоциацияларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ривожланишини таъминлаш бўйича турли лойиҳа ва ташаббусларни мунтазам равишда амалга ошириб боради. Равшан Эрматов ОФК ривожлантириш офицери Йогеш Десайи билан учрашди ва ассоциация фаолиятини янада самарали йўлга қўйилишини таъминлаш, миллий футболимиз савиясини оширишга кўмак берувчи турли лойиҳа ва ташаббуслар билан яқиндан танишди. Йогеш Десайи ОФК томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот бериб, ҳар бир лойиҳанинг мамлакатда футболнинг у ёки бу соҳасини ривожлантиришда ўрни қандай бўлишига тўхталиб ўтди.



Равшан Эрматов ҳам ЎФА ва ОФК ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиши, ўртадаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг янги босқичга олиб чиқилиши, Осиё футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли ташаббус ва лойиҳаларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам равишда иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини алоҳида қайд этди. 

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan