“Халқаро Олимпия куни” юртимизда “Халқ сайли” тарзида нишонланмоқда

  • ЎФА
  • 05-07-2019
  • 581

Бу йилги “Олимпия куни” илк маротаба бутун Республикамиз бўйлаб умуммиллий халқ сайли тарзида нишонланмоқда. Бундан кўзланган мақсад – юртимиз аҳолисининг турли қатламини, айниқса, ёшларни мана шундай эзгу ғоя остида бирлаштириш, уларни спортга жалб этиш саналади.

6 июль санасига белгиланган мазкур тадбирга тайёргарлик аллақачон бошланиб кетгани диққатга сазовордир. Республикамизнинг турли ҳудудларида ушбу кунга бағишланган оммавий спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, Олимпизмнинг эзгу ғояларини илгари суриш мақсадида ташкил этилаётган ушбу тадбирларда кўп сонли ёшлар иштирок этаётгани барчани қувонтириши табиий.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам “Олимпия куни”ни нишонлаш бутун Республикамиз бўйлаб умуммиллий халқ сайли тарзида ташкил этилаётгани ва ушбу тадбирнинг янада кенг қамров олиб, бу орқали жамоатчиликнинг спортга бўлган эътибори ортиши, ёш авлоднинг спорт билан дўст тутиниши учун амалга оширилаётган сайъи-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди ҳамда бу борада барчага омад тилаб, юртимиз аҳлини ушбу катта спорт шодиёнаси билан қутлайди.  
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan