Тошкент шаҳар академиясида “English For Football” ўқув-дастури бўйича семинар бўлиб ўтди

  • ЎФА
  • 21-04-2019
  • 316
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, академия битирувчиларининг келажакда етук футболчи бўлиб етишишларини таъминлаш, миллий ва ёшлар терма жамоалари учун муносиб номзодлар тайёрлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академиясида “English For Football” ўқув-дастури бўйича семинар ўтказилди. Семинарни академия директори Искандар Анаркулов очиб берди. Шундан сўнг инглиз тили бўйича мутахассис Музаффар Саъдуллаев “English For Football” ўқув-дастури тақдимотини ўтказди.

Тақдимот давомида инглиз тили бўлажак футболчилар учун хорижий мамлакатларда малака ошириш ва тажриба алмашиш учун мулоқот ўрнатиш, матбуот анжуманларида қатнашиш, хориж ОАВ ходимларига интервью бериш жараёнларида қай даражада муҳим эканлиги тушунтирилди. Куннинг иккинчи қисмида семинар иштирокчиларга махсус видеолавҳа намойиш этилди.

Семинар сўнггида академия тарбияланувчиларига “English For Football” китоби тақдим қилинди.


 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan