Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси йиғин доирасида сўнгги назорат ўйини ўтказди

  • ЎФА
  • 21-04-2019
  • 517
 
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг 26-30 апрель кунлари Мьянма давлатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. 
 
Мана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Карима Йўлдошева шогирдлари Тошкентдаги "Чиғатой" спорт базасида йиғин ўтказишмоқда. Кеча терма жамоамиз қизлари йиғин доирасида 2006 йилда туғилган ўғил болалардан иборат "Чиғатой" жамоасига қарши сўнгги назорат ўйинида майдонга тушишди.
 
Учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Аввалроқ Карима Йўлдошева шогирдлари иккита назорат ўйини ўтказишган бўлиб, "Чиғатой-2006" жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишган, "Чиғатой-2005" жамоасига эса 1:3 ҳисобида таслим бўлишганди
 
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Осиё чемпионати саралашида Австралия, Мьянма ва Непал терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan