Умид Аҳмаджонов Андижон шаҳрига ташриф буюрди

  • ЎФА
  • 18-04-2019
  • 1319
Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов 14 апрель куни Сурхондарёга ташриф буюриб, вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси билан яқиндан танишгани, шунингдек, "Сурхон" - "Пахтакор" ўйинини бевосита стадиондан томоша қилгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Умид Аҳмаджонов бугун ишчи гуруҳ билан Андижонга ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Андижонда футболни, хусусан, болалар футболини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш ҳамда қайта таъмирдан чиқарилган "Соғлом авлод" стадионини кўздан кечиришдан иборат. Ташриф давомида Умид Аҳмаджонов Шўрбулоқ даҳасида жойлашган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясига ҳам ташриф буюради.

Шунингдек, "Соғлом авлод" стадионида ташкил этиладиган тантанали очилиш маросимида қатнашиб,  Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилади. 

Стадионнинг очилиш маросими 16:00да, "Андижон" - "Насаф" ўйини эса соат 17:00да бошланиши белгиланган.

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan