Умид Аҳмаджонов Андижон болалар-ўсмирлар футбол академиясига ташриф буюрди

  • ЎФА
  • 18-04-2019
  • 730
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов болалар футболини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида Андижонга ташриф буюргани ҳақида хабар бериб ўтгандик. 

ЎФА Биринчи вице-президенти Шўрбулоқ даҳасида жойлашган Андижон болалар-ўсмирлар футбол академиясига борди. Умид Аҳмаджонов бу ерда яратилган шарт-шароитлар, жумладан, академия биноси, тарбияланувчиларнинг ётоқхоналари, овқатланиш жойлари, футбол майдони, кийим алмаштириш хоналари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида академияларда фаолият олиб бораётган болалар мураббийларининг малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, бунинг учун миллий ва олимпия терма жамоаларимизда ишлаётган мураббийлар, Суперлига клубларини бошқараётган мутахассислар иштирокида семинарлар ва ўқув курслари ташкил қилиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, мамлакатимиз бўйлаб ҳудудуий мураббийлар тайёрлаш марказларини ташкил этиш зарурлиги, бу жараён вилоятлардаги мураббийларнинг доимий равишда пойтахтга қатнаб, семинар ва ўқув курсларида иштирок этиш оворагарчилигидан халос этиши таъкидланди. Ана шундай марказлардан бири Андижонда барпо этилиши бўйича вазифа белгиланди.

Акамедияга ташриф сўнггида Умид Аҳмаджонов бу ерда тарбияланаётган ёш футболчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан совғалар, футбол тўплари тақдим қилди. Ўз ўрнида академия тарбияланувчилари ЎФА Биринчи вице-президентига "Аҳмаджонов" ёзуви туширилган махсус футболка совға қилишди.








Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan