Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўйинга тайёргарлик олиб бормоқда (фотогалерея)

  • ЎФА
  • 23-03-2019
  • 756
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойда давом этаётган "China cup-2019" мусобақасида иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Бугун терма жамоамиз аъзолари Уругвайга қарши ўйиндан кейинги машғулотни ўтказди. Кеча учрашувда майдонга тушганлар енгил машқлар билан чекланишди. Ўйинда майдонга тушмаганлар билан тўлақонли машғулотлар олиб борилди. 

Қуйида бугунги машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:

 
















Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси энди 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда Хитойга қарши майдонга тушади. Учрашув "Guanxi Sports Center" стадионида Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan