Ўзбекистон миллий терма жамоаси "China Cup-2019" мусобақасида қатнашиш учун Хитойга йўл олди

  • ЎФА
  • 18-03-2019
  • 1306
Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 21-25 март кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган "China Cup-2019" халқаро мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Эктор Купер бошчилигидаги делегациямиз аъзолари бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да Тошкент - Пекин - Наннинг йўналиши бўйлаб Хитойга йўл олди. 

Эслатиб ўтамиз, "China Cup-2019" халқаро мусобақасида Ўзбекистон, Уругвай, Хитой ва Тайланд терма жамоалари куч синашади. Ўзбекистон мусобақани 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Хитой эса  21 март куни Тайланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади. 
 


Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan