Ўзбекистон олимпия терма жамоаси назорат учрашувида АГМК клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

  • ЎФА
  • 17-03-2019
  • 717
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун йиғин доирасида Олмалиқнинг АГМК жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. "Пахтакор" стадионида кечган ўйинда Любинко Друлович шогирдлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бундан аввал олимпия терма жамоамиз "Бунёдкор"га қарши назорат ўйини ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 22-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик кўрмоқда. Вакилларимиз саралаш баҳсларида Ҳиндистон ва Тожикистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон ОТЖ – АГМК 3:0

Голлар: Омонов Азиз 67, Қобилов Ислом 76 (пен), Қодиркулов Санжар 78 (пен).
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan