Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги бугунги машғулотидан фотогалерея

  • ЎФА
  • 10-01-2019
  • 1313
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси Шаржа шаҳридан Дубайга кўчиб ўтгани ва бугун Туркманистонга қарши ўйин учун машғулотларни давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.

Дубай шаҳридаги “Crowne plaza” меҳмонхонасига жойлашгандан сўнг футболчиларга бироз ҳордиқ берилди. Терма жамоанинг машғулоти маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланди.

Уммонга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушган футболчилар бугун алоҳида машғулот олиб боришди. Яъни улар енгил машқлар билан чегараланишган. Шунингдек, кечаги ўйинда заҳирадан майдонга тушган ва умуман ўйнамаган футболчилар эса асосий машғулотларда қатнашди.

Маълумот ўрнида, 13 январь куни Ўзбекистон - Туркманистон учрашуви айнан терма жамоа бугун машғулот ўтказган “Rashid Stadium”да бўлиб ўтади.











Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan