Ўзбекистон МТЖ Шаржа шаҳрида Уммон терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда (фотогалерея)

  • Медиа хабарлар
  • 06-01-2019
  • 1467
Ўзбекистон МТЖ Шаржа шаҳридаги "Sharjah Club Al Hazana" ўйингоҳида Уммон терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун  Эктор Купер ҳимоячилар билан ўзи ишлади. Улар билан бир чизиқ бўйлаб ҳимояланиш ва ҳимояда тўғри позиция танлаш бўйича машғулот олиб борилди. Қолган футболчилар эса ўзаро комбинациялар орқали тезкор ҳужумларга ўтиш  ва тўпни назорат қилиш бўйича ишлашди.

Эртага Шаржа шаҳридаги машғулотлар давом этади. Қуйида эътиборингизга бугунги машғулотлардан фотосуратларни ҳавола қиламиз:



















Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan