2005 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги Республика чемпионатининг ярим финалчилари аниқланди

  • ЎФА
  • 09-11-2018
  • 302
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 5та ёш тоифасидаги футболчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу мусобақанинг 5-босқичида 2005 йилда туғилган футболчилар иштирок этишмоқда.

Мусобақанинг чорак финалида қайд этилган натижалар билан танишинг:
 
Наманган - Фарғона 0:0 (пен. 4:5)
 
Сирдарё - Бухоро 0:1
 
Андижон - Тошкент вилояти 0:2
 
Тошкент шаҳар - Қашқадарё 3:0


Мусобақанинг ярим финалида қуйидаги жамоалар ўзаро куч синашишади:

Фарғона - Тошкент вилояти

Бухоро - Тошкент шаҳар
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan