ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси ишга тушди

  • ЎФА
  • 15-10-2018
  • 785
Ўзбекистондаги футбол мухлислари билан янада яқин бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш  мақсадида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилганлигини эълон қиламиз.
 
Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 11:00дан 17:00га қадар юртимиздаги ҳар бир футбол мухлиси қабулхонага ташриф буюриб, ўзини қизиқтирган мавзуда ЎФА 1-вице-президентига мурожаат қилиши мумкин бўлади. Умид Аҳмаджонов қабулхонага ташриф буюрган ҳар бир инсоннинг мурожаатини тинглаб, ўша мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини шахсан назорат қилиб боради. 
 
Бу орқали эса футболимизда учраётган муаммолар, камчиликлар бартараф этилиб, футболимизни янада ривожлантириш, холислик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда олдимизга қўйган мақсадларга эришиш сари катта қадам ташланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 98/А 
Телефон: (+99871) 2309058
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan