КХДР терма жамоаси юртимизга етиб келди

  • ЎФА
  • 11-10-2018
  • 289
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2019 йил январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушаётганидан мухлисларнинг хабарлари бор. Сентябрь ойида Сурия ҳамда Эронга қарши баҳс ўтказган терма жамоамиз октябрь ойида ҳам иккита терма жамоага қарши тўп суриши хақида хабар бериб ўтган эдик.
 
Эктор Купер шогирдларига рақиблик қилувчи КХДР терма жамоаси Тошкент шаҳрига етиб келди. Кореяликлар Тошкентдаги “Windham” меҳмонхонасига жойлашишди. Ушбу терма жамоага қарши баҳс 13 октябрь куни соат 19:00 да “Миллий” стадионида бўлиб ўтади. Стадион кассаларида эса ушбу ўйин учун чипталар савдоси давом этмоқда.
 
Қуйида КХДР терма жамоасининг таркиби билан танишишингиз мумкин:
 
1. У Ил Ганг
2. Ан Сонг Ил
3. Ан Ил Бом
4. Ким Сонг Мин 
5. Ри Мёнг Гук
6. Канг Жу Хёк
7. Ким Ю Сонг
8. Ри Ун Чол
9. Жонг Ил Гван
10. Ким Кук Бом
11. Сим Хён Жин
12. Ким Ёнг Ил
13. Ри Чанг Хо
14. Ким Чол Бом
15. Рим Кванг Хёк
16. Ри Кум Чол
17. Жанг Кук Чол
18. Ри Тхонг Ил
19. Канг Кук Чол 
20. Жо Кванг Мёнг
21. Хан Тхай Хёк
22. Син Хёк 
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan