Бугун Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади

  • ЎФА
  • 18-08-2018
  • 318
Бугун, 18 август куни Индонезияда XVIII Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
 
Ўз бағрига 76 000 дан зиёд томошабинни сиғдира оладиган муҳташам стадионда қитъадаги тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси расман старт олади.
 
Маҳаллий вақт билан 18:08да (Тошкент вақти билан 16:08) бошланадиган тантанали маросимда иштирокчи мамлакатлар вакиллари ўз байроқлари билан стадион бўйлаб чиқиш қилишади. Ўзбекистон спорт делегациясида боксчи, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Исроил Мадримов байроқдор вазифасини бажаради.
 
Асосий мусобақаларга эса эртага старт берилади. Унда биринчилардан бўлиб сузиш, эркин кураш, ушу, ўқ отиш, академик эшкак эшиш, теннис ҳамда қиличбозлик бўйича баҳсларда спортчиларимиз ўз иштирокларини бошлашади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan