Болалар футболи. Жиззахда "Зомин Кубоги" якунига етди

  • ЎФА
  • 10-08-2018
  • 327
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси вилоят футбол ассоциацияларилари билан ҳамкорликда барча вилоятларда Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига баҳишлаб турли мусобақалар ташкил қилаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида  6-10 август кунлари 2006 йилда туғилган болалар ўртасида  "Зомин Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 6та жамоа Навоий вилояти, "Динамо" Самарқанд , "Ғаллаорол-2", "Қалдирғоч", "Ғаллаорол" БЎСМ, "Олмазор" жамоалари иштирок этишди. 
 
Финалда   "Ғаллаорол" БЎСМ жамоаси навоийлик тенгқурлари устидан ғолиб чиқиб, бош совринга эга бўлишди. Мусобақа якунида иштирокчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Кубок ва медаллар, шунингдек, эсдалик совғалари топширилди.

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan