Жиззахда "Мустақиллик кубоги" мусобақаси бўлиб ўтмоқда  

  • ЎФА
  • 09-08-2018
  • 93
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда болалар футболини ривожлантириш, уларнинг ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида вилоятлар футбол ассоциациялари билан  ҳамкорликда "Мустақиллик кубоги" мусобақаларини ташкил қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб ташкил этилаётган ушбу мусобақаларнинг навбатдагиси Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ўтказилмоқда. Қизиқарли ва муросасиз ўтган гуруҳ баҳсларидан сўнг навбат ярим финал бахсларига етиб келди. Қуйида ярим финалларнинг натижалари билан танишишингиз мумкин:
 
“Ғаллаорол” БЎСМ - “Қалдирғоч” 2:0
“Навоий” 2:0 “Динамо”
 
Финал
“Ғаллаорол” БЎСМ – “Навоий”
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan