"Зомин" оромгоҳида “Ёз – ўтмоқда соз” шиори остида футбол фестивали бўлиб ўтди

  • ЎФА
  • 08-08-2018
  • 74
Ўзбекистон футбол ассоциацияси болажонлар ёзги таътилни мароқли ва мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда ҳар бир вилоятда “Ёз – ўтмоқда соз” шиори остида футбол фестивалларини ташкил этишга қарор қилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ушбу шиор остидаги мини футбол мусобақалари бу сафар Сирдарё вилоятида жойлашган "Зомин" болалар соғломлаштириш оромгоҳида ташкил қилинди. Мусобақада болалар 6 та жамоага бўлинган ҳолда бахсларга киришишди. Мусобақа сўнгида ғолиб жамоа ва барча қатнашчиларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар топширилди.







Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan