Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни якунлади

  • ЎФА
  • 08-08-2018
  • 357
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3 августдан бошлаб  Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.

Бугун олимпиячиларимиз "Металлург" клубига қарши назорат учрашуви ҳам ўтказишди. Футболчиларни муҳим мусобақа олдидан жароҳат олишдан асраш мақсадида назорат учрашувида эҳтиёткорликка аҳамият қаратиш бўйича кўрсатма берилди. Ўйин "Металлург"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашувда Равшан Ҳайдаров йиғинга жалб қилинган барча футболчилар хизматидан фойдаланди.
 
Эртага соат 21:00да терма жамоамиз аъзолари Индонезияга йўл олишади.   Ундан аввал эса соат 11:00да "Миран" меҳмонхонасида бош мураббий Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
 
Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади. Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:
 
14 август
 
1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 14:00
 
16 август
2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
 
19 август
3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
 
Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan