ОАВ диққатига: Эктор Купер 6 август куни тонгда юртимизга етиб келади. Матбуот анжумани соат 15:00да

  • ЎФА
  • 04-08-2018
  • 304
Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоасини аргентиналик 62 ёшли мутахассис Эктор Рауль Купер бошқариб боришини хабар қилган эдик. 
 
Терма жамоамизнинг янги бош мураббийи 6 август куни тонгги соат 06:10да юртимизга етиб келади. Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро Аэропорти”да Эктор Куперни кутиб олиш маросими ташкил қилинади. 
 
Шу куни соат 15:00да Миллий Олимпия қўмитаси анжуманлари залида Эктор Куперни мухлисларга таништириш маросими ҳамда у билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
 
Анжуман давомида аргентиналик мутахассис ўз режалари билан ўртоқлашиб, журналистлар саволларига жавоб бериб ўтади.
 
Матбуот анжуманида барча турдаги оммвий ахборот воситалари ходимлари қатнашишлари мумкин.
 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan